Ўзбекистонда «иномарка» ва электромобилларга қизиқиш ортган
Жорий йил февраль ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда барча транстпорт воситаларининг умумий савдоси 115 мингдан ошган ва автомобил бозори йил давомида 6,3 фоизга камайган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази келтирган маълумотларга кўра, ҳисобот ойида енгил автомобиллар сотуви 109,7 мингтани ташкил қилган ва йил давомида 5,6 фоизга камайгани қайд этилган.
Бунда бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазият ёмонлашган ва 26 мингдан сал кўпроқни ташкил этган. Бироқ бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 8,4 фоизга ўсган.
Шу билан бирга, ой давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 23,5 мингта енгил автомобиллар сотилиб, бу борада ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 7,7 фоиз кўпайишга эришилган.
Хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори эса йил давомида 15,6 фоизга ўсди. Февраль ойи охирига келиб, хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 2,7 мингтани ташкил этди.
Шунингдек, йил бошида бошланган электромобилларга қизиқиш бироз пасайганига қарамай, йил давомида янги электромобиллар савдоси 3 баробар ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter