Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касаллик тури айтилди

Ўзбекистонда энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касаллик тури айтилди

2023 йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди. Шундан эркаклар сони 95 минг кишини, аёллар сони эса 77,8 минг  кишини ташкил этган. Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 93,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 79,2 минг кишини ташкил этди.

Ҳисобот даврида қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 10,8 фоизи – ўсимталардан, 5,5 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,3 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 12,4 фоизи эса бошқа касалликларга тўғри келади.

Ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда эса меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 8,8 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 24,6 фоизни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 66,6 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича вафот этиш коэффициенти энг юқори Тошкент шаҳрида 5,2 промилле, Қорақалпоғистон  Республикаси, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 5,1 промиллени ташкил этган.

Энг кам кўрсаткич эса Навоий ва Бухоро вилоятларида 4,3 промиллени ташкил этган. Ўтган бир йилда ўлимларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Навоий вилоятида 109,5 фоизга, Сирдарё вилоятида 109,3 фоизга, Қорақалпоғистон Республикасида 105,2 фоизга, Тошкент вилоятида 104,7 фоизга ва Андижон вилоятида 103,2 фоизга тенг бўлган.

Маълумот учун, 2024 йил 1 январ ҳолатига доимий аҳоли сони 36 млн 799,8 минг кишини ташкил этди. Шундан эркаклар сони 18 млн 525 минг кишини, аёллар сони 18 млн 274,8 минг кишини, шаҳар аҳолиси сони 18 млн 768,5 минг кишини, қишлоқ аҳолиси сони эса 18 млн 31,3 минг кишини ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг