Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг кўп икки болали оилалар учрайди – статистика

Ўзбекистонда энг кўп икки болали оилалар учрайди – статистика

2023 йилнинг январь-август ҳолатига Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 74,4 фоизни ташкил этган бўлса, шундан – бир болали оилалар 21,5 фоиз, икки болали оилалар 27 фоиз, уч болали оилалар 17,9 фоиз ҳамда тўрт ва ундан кўп болали оилалар улаши 8 фоизни ташкил қилади.

Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Тошкент вилоятида 2 нафар болали уй хўжаликлар катта улушни ташкил этган.

Жумладан, вилоятда 16 ёшгача болали уй хўжаликлари 73,8 фоизни ва шундан икки болали уй хўжаликлар улуши 23,9 фоизни ташкил этади.

Кузатув натижаларига кўра, вилоят бўйича 26,2 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган  болалар мавжуд эмас.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг