Ўзбекистонда экстремал туризм ривожлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган туризмни янада ривожлантиришга доир видеоселектор йиғилишида мамлакатда экстремал туризмни ривожлантириш истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтилди.
«Умуман олганда, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан-йилга ошаяпти. Бунинг учун Паркент, Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда имкониятлар етарли. Мўйноқда ҳам парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун алоҳида ҳаво ҳудуди бўлиши керак», – деди давлат раҳбари.
Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter