Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда банкларнинг устав капитали миқдори 500 млрд сўмгача оширилади

Ўзбекистонда банкларнинг устав капитали миқдори 500 млрд сўмгача оширилади

Сенат ялпи мажлисида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси  билан банклар устав капитали миқдорини 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йилнинг 1 январигача босқичма-босқич юз миллиард сўмдан беш юз миллиард сўмгача ошириб бориш тўғрисидаги талабларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Ялпи мажлисда мазкур меъёрнинг киритилиши банкларни капиталлаштириш даражаси ҳамда ресурс базасини ошириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча кредит бериш имкониятини ошириши таъкидланди.

Шунингдек, Қонунга кўра норезидентлар томонидан банкларнинг акцияларини олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинмоқда. Халқаро бозорларда оммавий жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш соддалаштириляпти.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, бугунги кунда устав капитали 100 млрд бўлган банклар Ўзбекистон ҳудудида фаолиятларини йўлга қўйиши мумкин.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг