Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган афғон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган афғон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

Бугун, 10 октябр куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилган.

Транспорт вазирлиги берган хабарга кўра, юборилган ёрдам юки таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар ҳамда чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор.

Ёрдам юки My Freighter авиакомпаниясининг  Boeing-747 юк самолётида Ҳирот шаҳрига етказиб берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 октябр куни Афғонистон ғарбида силкиниш кучи 6,3 магнитудага тенг бўлган зилзила, кейинчалик эса кучи 5 магнитуда атрофида бўлган бир нечта афтершоклар қайд этилган эди.

ЗИлзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони, айрим манбаларга кўра, 2,5 минг нафарга етган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг