Ўзбекистон Хитойга 6 ой ичида қарийб 204 млн долларлик табиий газ экспорт қилди
Жорий йилнинг январ-июн ойларида қувур орқали Хитойга газ етказиб бериш бўйича Ўзбекистон 203,9 млн долларлик маҳсулот экспорти билан 5-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда ТАСС ХХР божхона бош бошқармаси статистик маълумотларига таяниб маълум қилмоқда.
Биринчи ярим йилликдаги ҳажм Ўзбекистоннинг Хитойга ўтган йили қилган табиий газ экспортига нисбатан икки баравар кам.
Маълум қилинишича, Хитой ҳисобот даврида Туркманистондан (5,06 млрд доллар), Россиядан (3,4 млрд доллар), Мянмадан (737,9 млн доллар) ва Қозоғистондан (448,7 миллион доллар) табиий газ импортини амалга оширишни бошлади.
Ўзбекистондан Хитойга газ экспортининг ойлик динамикаси ўсишда давом этмоқда. Июн ойида Ўзбекистон Хитойга 85 миллион доллардан ортиқ табиий газ экспорт қилган. Май ойига нисбатан ойлик экспорт ҳажми пул ифодасида қарийб 9 фоизга ёки 7,14 миллион долларга ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон жами 278,4 миллион долларлик табиий газ экспортини амалга оширган, бу ўтган йилнинг мос кўрсаткичидан уч баравар камдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter