Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Германия томонлари миграция масаласида ҳам келишувга эришган

Ўзбекистон ва Германия томонлари миграция масаласида ҳам келишувга эришган

Айни кунларда Самарқандда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц иштирокидаги музокараларда миграция масаласида ҳам келишувга эришилган.

Бу ҳақда Олаф Шольц ўзининг «X» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Германия канцлери, жумладан, миграция бўйича имзоланган шартнома билан истеъдод эгаларининг мамлакатга кириб келишига имкон яратилаётганини айтган.

«Бугун Самарқанд шаҳрида тузилган миграция келишувимиз туфайли биз иқтидорли ишчиларнинг мамлакатимизга келишига имкон яратмоқдамиз. Шу билан бирга, бу борадаги жараёнларни бюрократиядан холи қилишга доир масалаларни муҳокама қиляпмиз», – деб ёзади Шольц.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг