Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ғайрат Фозилов кеча тунда Бельгия ва Европа Иттифоқи пойтахтига ташриф буюрди.

Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

1996 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келмоқда. Дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма атташеси сифатида бошлаган. ТИВ марказий аппаратида, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, шунингдек, мамлакатимизнинг Франция, ва Бельгиядаги элчихоналарида, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган. 2018-2021 йилларда Япониядаги элчи вазифасида фаолият юритган.

Ғайрат Фозилов 2017–2023 йилларда Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссель шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг