Ўзбекистон қонунчилигида ўқитувчиларга қандай имтиёзлар берилган?
1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.
- Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.
- Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.
- Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.
- Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.
- Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.
- Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.
- Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.
- PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.
- Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.
- Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.
- Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.
- Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.
- Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
- Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
- Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.
- Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter