Ўзбекистон давлат ОТМларидаги супер контракт миқдорлари тасдиқланди
2024/2025 ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди.
Қайд этилишича, жорий ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланган.
Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилиши маълум қилинди.
Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматларини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter