Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Супер-контракт бўйича янги тартиблар тасдиқланди

Супер-контракт бўйича янги тартиблар тасдиқланди

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.

Ҳуқуқшуносга кўра, эндиликда ўзи танлаган 1-йўналишга кира олмаган, аммо қолган 4 тасидан бирига қабул қилинган абитуриентлар 1-йўналишда супер контрактда ўқишлари мумкин.

«Энг катта янгилик, бу абитуриент ўзи танлаган 1-йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент 2 ёки 4-йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат 1-йўналишга қилиши мумкин.

Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади», – дейди Худойбердиев.

У, шунингдек, абитуриентларнинг kontrakt.edu.uz сайтига кириб, бемалол ариза қолдиришлари мумкинлигини ҳам эслатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг