«Ўзавтойўлбелги» корхонаси бюджетдан 2,7 млрд сўм маблағни «ухлатган»
Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси фаолиятида коррупцион система фош қилинди.
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, «Ўзавтойўлбелги»га истисно тариқасида маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан энг яхши таклиф орқали маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни танлов савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган текширувларда аниқланишича, ДУК мансабдор шахслари юқоридаги имтиёзлардан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 млрд 193 млн сўмлик 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Ҳолат юзасидан «Ўзавтойўлбелги» ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter