Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда Ўзбекистон совғаси сифатида қурилган мактабда ўқиш бошланди

Озарбайжонда Ўзбекистон совғаси сифатида қурилган мактабда ўқиш бошланди

Қорабоғнинг Фузулий туманида 15 сентябр куни Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда иштирок этган расмийлар мактабда ўқув йилининг бошланиши турк дунёси қардошлигини намоён этувчи рамзий маънога эга эканлигини таъкидладилар. Шунингдек, Қорабоғ ўлкасида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан мактаб жамоаси самимий қутланди.

Ўз навбатида, Озарбайжоннинг расмий, сиёсий ва бошқа доиралари вакиллари Ўзбекистон раҳбариятига икки қардош халқ ўртасидаги ҳақиқий дўстликнинг ёрқин ва ишончли намунаси бўлган ушбу бебаҳо совға учун чуқур миннатдорлик билдиришди.

Очилиш маросимидан сўнг мактабда биринчи қўнғироқ чалинди ва ўқувчилар учун илк дарс машғулотлари бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқи номидан совға сифатида Фузулийда бунёд этилган мактаб 960 нафар ўқувчига мўлжалланган. Янги ўқув йилида мактабнинг 11 синфида 160 нафар ўқувчи таҳсил олади, профессор ўқитувчилар таркиби 15 нафар ўқитувчидан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг