Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТБ Ўзбекистондаги қишлоқ йўлларини яхшилаш учун маблағ ажратади

ОТБ Ўзбекистондаги қишлоқ йўлларини яхшилаш учун маблағ ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларини хавфсизроқ ва иқлим ўзгаришига чидамлироқ қилиш мақсадида транспорт алоқасини яхшилаш ва қишлоқлар ривожланишига кўмаклашиш учун 240 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуковнинг маълум қилишича, хавфсиз, ишончли ва иқлимга чидамли қишлоқ йўллари орқали қишлоқ жамоалари ва бозорлар ҳамда хизматлар ўртасидаги алоқани сақлаб қолиш инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу лойиҳа эса ҳукуматнинг «Қишлоқ йўллари» дастурини бошлаш учун асосий ташаббус ҳисобланади. Асосий эътибор 12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллий ва хўжаликлараро қишлоқ йўлларига қаратилади.

Натижада қишлоқ аҳоли пунктлари ва фермерларга бозорлар, мактаблар, соғлиқни сақлаш хизматлари ва туман марказларига ҳар қандай об-ҳаво шароитида бориш имкони яратилиши қайд этилган.

Шунингдек, Лойиҳа қишлоқ аёлларига барқарор қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгаришига чидамли амалиётларни ўргатиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Бу орқали бозорларга кириш имконияти оширилиб, иқтисодий имкониятларнинг яхшиланишидан фойда олиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Лойиҳа 2030 йилгача бўлган Қишлоқ йўлларини ривожлатириш миллий стратегияси ва 2035 йилгача бўлган Қишлоқ йўллари стратегиясига мувофиқ бўлиб, ҳукуматнинг Қишлоқ йўлларини ривожлантириш дастурини олдинга силжитиш имконини бериши таъкидланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг