Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўш ва Андижон ўртасидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди

Ўш ва Андижон ўртасидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди

Ҳозирда йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш учун ўнга яқин микроавтобус қатнови йўлга қўйилган.

Жорий йил 9 сентябрдан бошлаб Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистоннинг Андижон шаҳарлари йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда Оshtv маълум қилди. 

Хабарда айтилишича, эндиликда Ўш автовокзалидан ҳар куни, ҳар йигирма дақиқада микроавтобуслар қатнайди. Худди шундай йўналишда Андижондан Ўшгача ҳам хизмат кўрсатилади. Йўл ҳақи 140 сом (тахминан 19 минг сўм). Шаҳарлар орасидаги масофа 45 километр.

Чегара орқали ўтишни тезлаштириш учун давлатлар «яшил йўлак»ни жорий этишга ҳам келишиб олгани таъкидланмоқда

Маълум қилинишича, ушбу йўналиш бўйича қатнов 2019 йил кузида ишга тушган, бироқ бир неча ой ўтиб пандемия туфайли тўхтатилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг