Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар учун икки номдаги кўкрак нишонлари таъсис этилди

Ўқитувчилар учун икки номдаги кўкрак нишонлари таъсис этилди

«Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори билан икки номдаги кўкрак нишонлари таъсис этилди.

Ушбу кўкрак нишонлари билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилиб, у мукофотланган шахсларга 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг