Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 17 ёшли қиз «эр керак» деб ёзилган плакат кўтариб чиқди. Ҳолатга изоҳ берилди  

Наманганда 17 ёшли қиз «эр керак» деб ёзилган плакат кўтариб чиқди. Ҳолатга изоҳ берилди  

Ижтимоий тармоқларда Наманганда 17 ёшли қизнинг кўчага «эр керак» деб ёзилган плакат кўтариб чиққани акс этган видеотасвир тарқалди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мазкур ҳолат ҳудудий бошқарма масъуллари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилганини маълум қилди.

Аниқланишича, видеода  Давлатобод тумани «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи, 2007 йилда туғилган, вояга етмаган Д.Р.нинг хатти-ҳаракатлари акс этган. Видеолавҳа эса Янги Наманган туманидаги гўзаллик салони ходимлари томонидан салон мижозлари ва каналидаги обуначиларнинг сонини кўпайтириш мақсадида олингани маълум қилинган.

«Ҳолат юзасидан масъул идоралар вакиллари  томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу видеолавҳа билан боғлиқ ҳолатлар жамиятда ўрнатилган қоидаларни менсимаслик, қолаверса, турли мақсадлар йўлида вояга етмаган шахсдан фойдаланиш, одамларнинг фикрини манипуляция қилиш, чалғитиш сифатида  жамоатчиликнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлди», – дейилади Қўмитанинг расмий муносабатида.

Қўмита, шунингдек, ҳар бир шахс жамиятдаги маърифий қоидаларни ҳурмат қилиши зарурлигини таъкидлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг