Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳри ҳокими «кўтарилди», ўрнига янгиси тайинланди

Наманган шаҳри ҳокими «кўтарилди», ўрнига янгиси тайинланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ғофур Жамоловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Наманган шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилиш, Анвар Отахўжаевни эса Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан тасдиқлашган.

Ғофур Жамолов
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Анвар Отахўжаев тайинловга қадар Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Анвар Отахўжаев
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ғофур Жамоловнинг янги иш жойи ҳам маълум. У вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Шавкат Абдураззоқов ўзига яна бир ўринбосар тайинлаган. Ж.Ҳотамов Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Ҳотамов бунгача қаерда ва қайси лавозимда ишлагани очиқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг