Ҳар йили Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёти ҳақидаги асарлар танлови ўтказилади – ЎМИ
Ҳижрий сана билан ҳар йили Рабиъул аввал ойида Ўзбекистон бўйлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларига оид асарлар танлови ўтказилади.
Бу ҳақда бугун, чоршанба куни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси (ЎМИ)да бўлиб ўтган тадбирда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари маълум қилди.
– Ҳар йили шу ойда республика бўйича Пайғамбаримиз Набий алайҳиссаломнинг ҳаётлари ҳақида асарлар мусобақасини ташкил қилсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Майли у шеърий бўлсин ёки насрий бўлсин. Буни ўрганиб чиқиш учун катта бир Ҳайъат тузсак ва ғолибни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбарлик фонди ҳисобидан рағбатлантирсак. Ғолибга Ҳаж зиёрати учун йўлланма ташкил қиламиз. Бу танловда нафақат диний соҳа одамлари, балки барча иштирок этишини таъминлаймиз.
Албатта, аввал танловнинг шартлари ва тартибларини ишлаб чиқамиз, – дейди Муфтий ҳазратлари.
Таъкидланишича, мазкур мавзу, ўз навбатида, муаллифларга катта масъулият юклайди ва танловга тақим этиладиган материалларнинг қиймати унинг тарихий ҳақиқатларга мослиги, диний нуқтаи назардан ҳам белгиланган тартиб қоидаларга риоя этилганлиги билан ўлчанади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter