Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter