Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев ИҲТ доирасида транспорт йўлаги ташкил қилиш ва тарифларни мақбуллаштиришни таклиф қилди

Мирзиёев ИҲТ доирасида транспорт йўлаги ташкил қилиш ва тарифларни мақбуллаштиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитидаги нутқида транспорт-коммуникация масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

Ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқлигини кучайтириш ҳақида сўз юритар экан, Шавкат Мирзиёев аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва бизнинг ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги айтилди.

«Келгусида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» ва Трансафғон мультимодал йўлларининг ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатларига мос келади.

Тошкентда 2 ноябрда бўлиб ўтган транспорт вазирларининг йиғилишида «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақираман», – деди Шавкат Мирзиёев.

Юк ташиш ҳужжатларини рақамлаштириш каби замонавий тизимларни кенг жорий қилиш ҳамда самарали мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида Ташкилотнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини билдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг