«Миллий гвардия ходими»нинг иши судга ошди. У номусга тегишда айбланяпти
Жорий йилнинг апрелида Тошкент вилояти «Қўриқлаш» бўлими сафдор ходимининг 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ишлатгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Ўша пайтда мазкур иш вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган ва Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олий суд ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур жиноий иш айни кунларда жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг иш юритувига келиб тушган.
Қайд этилишича, 30 ёшли фуқаро Ш.Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айбланяпти. У Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган. Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter