Тошкентда айрим «метан заправка»ларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати узлуксизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 5 декабр соат 12:00 ҳолатига шаҳарда жами 900 га яқин автобуслар йўналишларга чиқарилган.
Шундан:
- Электробус – 19 та;
- Табиий газда ҳаракатланадиган автобуслар – 275 та;
- Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автобуслар – 600 та.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг автобус саройи филиалларида автобусларга техник хизмат кўрсатиш тезкорлик билан йўлга қўйилган бўлиб, йўналишларда ҳаракат давомида юзага келган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Йўлларда юзага келган музламалар натижасида кузатилаётган тирбандликлар жамоат транспортининг ҳаракат тезлигига ҳам таъсир кўрсатмоқда», – дейди Транспорт вазирлиги вакили.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳрида кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter