Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мен тинчланяпман ва ишлаяпман» — абитуриентлар учун энг керакли тавсиялар

«Мен тинчланяпман ва ишлаяпман» — абитуриентлар учун энг керакли тавсиялар

Маълумки, ҳозирги кунда барча абитурентларимиз учун синовли давр десак адашмаган бўламиз. Чунки уларни олдида келажакдаги йўлни танлашдек олий мақсад кўндаланг турибди. Шу нуқтаи назардан, абитурентларимиз олдиларида турган машаққатли синовларни муваффақиятли енгиб ўтишлари учун бир қатор психологик тавсияларни беришга қарор қилдик.

Қадимги эртаклардан бирида сеҳргар ўз талабаси девор орқали қандай ўтиш кераклигини тушунтиради: “Сиз қуйидаги қоидага амал қилишингиз керак-мен мақсадни кўраман, ўзимга ишонаман, тўсиқларни сезмайман”. Ўйланманки, бу универсиал қоидалар бўлиб, сиз ундан ҳар қандай вазиятингизда фойдаланишингиз мумкин. Улар:

  • “Мақсадни англаш”: Яна бир бора танлаган унверситетингиз Сиз учун қандай имкониятлар беришини нафақат оқилона, ақл билан балки ўзингиз тасаввур қилиб кўришингиз лозим. Келажакда талабалик ҳаётингиздаги суратларни тақдим қилинг. Шунингдек, нуфузли олий таълим муассасида ўқиш имконияти, янги дўстлар орттириш ва улар билан дўстона муносабатни йўлга қўйиш ва бошқалар. Бундай ҳолатларда пайдо бўладиган ижобий ҳис –туйғулар сизга кучли энергияни бериши билан бирга ўқишга нисбатан ижобий мотивацияни ортишига сабаб бўлади.
  • “Мен ўзимга ишонаман”: Имтиҳон жараёнида саволларга оғзаки жавоб бериш, ёзма ишларни ёзиш, тест топшириқларни топширишда муваффақиятли тажрибага эга бўлишингиз мумкин. Ушбу тажрибага таянилган ҳолда муваффақиятларни муваффақиятсизликлар билан ёдда сақлашга ҳаракат қилинг. Шу тартибда сиз ўзингиздаги ички шахсингизни муваффақият сари йўналтирасиз ва у қабул қилинган пайтда муваффақиятсизликдан қутилишига ёрдам берасиз. Вақти келганида қуйидаги иборани ўзингизга белгилаб қўйинг: “Мен катта ҳажмдаги маълумотларни осонгина ёдлайман ва керакли маълумотларни керакли вақтда, керакли жойда осонгина қайта эса тушира оламан”. Мазкур иборани чоп этинг ва уни ҳар доим кўзингизни олдида бўлиши учун уни турли жойларга осиб қўйинг. Имтихонларга тайёрланиш жараёнида ушбу иборани дарсларни бошида ва охирида такрорласангиз Сиз ўқиган материал компьютернинг иш столида папка қандай қилиб сақланган бўлса, маълумотлар ҳам сизнинг бошингизга шу каби тўпланишга эътибор қаратинг. Керакли вақтида сиз ушбу папкани “очишингиз” ва Сиз учун зарур маълумот мавжуд бўлади. Материални такрорлаш пайтида ўзингизни имтихонда жавоб бераётганингизни тасаввур қилинг ва бу Сиз учун жуда яхши машқ бўлади.
    “Мен тўсиқларни сезмайман”: Кўпинча тўсиқ қўрқув ва хавотир бўлиб, бу сизнинг билимингизни намоён қилишингизга халақит беради. Одатда тинч, дўстона муҳитни кўриб, абитурентлар тинчланадилар ҳамда одатдаги иш жараёнини бошлашади. Аммо сиздаги қўрқув ҳали ҳам “ўзгармаган” бўлса унда фаолиятингизни тўхтатинг ва чуқур чуқур нафас олишни бошланг. Шунинг билан бирга “Мен тинчланяпман ва ишлаяпман” деган иборасини такрорлашга ҳаракат қилинг.
    Сизни хавотирга солаётган нарсаларни тасаввур қилиш орқали вазиятни машқ қилинг шунда тезда тинчланишингизни ишончли усули борлигига амин бўласиз.

БУ ЖУДА МУҲИМ ВА ЗАРУР!

Тайёргарлик вақтида кечқурун камида 7,5 соат ухлаш керак (уйқу жараёнидаги бузилишлар иш фаолиятининг унумдорлигини кескин пасайтиради). Имтихон арафасида туни билан бирор нарсани ўрганишга уринишдан кўра, етарли даражада ухлаш муҳим эканлиги кўп бора исботланган.

Тайёргарлик жараёнида танаффус қилишга эътиборингизни қаратинг (2 соат узлуксиз ўқигандан сўнг ўқилган маълумотларнинг 80% эсда олиб қолинмаслиги исботланган). Анъанвий тарзда бир соат китоб ўқигандан сўнг 10-15 дақиқали танаффуслар фойдали эканлигини унутманг.

Асаб тизимидаги иш қобилиятини тиклашнинг энг оптимал усули бу фаолият турларини вақти-вақти билан алмаштириб туришдир (баъзан жисмоний фаолият билан шуғулланиш масалан, бир соатлик югуриш ва ҳоказо).

Асаб тизимининг озиқлантирувчи маҳсуотлар сизга яхши маълум. Масалан, ёнғоқ ва шоколод бир меъёрида, кечаси асал ёки какао билан сут (уларнинг барчаси мунтазам овқатланиш билан бирга бошқасини ўрнига эмас).

Сизда ҳаддан ташқари ҳиссиёт кучли бўлса имтиҳондан олдин кечқурун битта валериан таблеткасини ичидан қўрқманг (агар имкониятингиз бўлса эрталаб). Хавотир олманг, шунда сиз имтиҳонда уйқусираб ва чарчоқ ҳолатда бўлмасдан аксинча хотиржамроқ бўласиз ҳамда бунга ишончингиз ҳам комил бўлади.

Сиз университетга ўқишга киряпсиз, диссертация ҳимоя қилаётганингиз йўқ. Шу боис, бирор бир нарсани билмасангиз, бу нормал ҳолатдир. Бундан асло ваҳимага тушмаслигингиз лозим.

Н.И.Халилова,
 Низомий номидаги ТДПУ доценти, 
психология фанлари номзоди 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг