Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк пул алмашиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Марказий банк пул алмашиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда пул бирлиги ҳозирги 10 000 сўмнинг 1 сўм нисбатда деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди.

Марказий банк ушбу мазмундаги хабарларни рад этувчи расмий муносабатини эълон қилди.

“Ижтимоий тармоқларда пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, – дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг