Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда тарбиявий ишлар бўйича «замдиректор»лар моддий рағбатлантириб борилади

Мактабларда тарбиявий ишлар бўйича «замдиректор»лар моддий рағбатлантириб борилади

Умумий ўрта таълим мактабларида тарбиявий ишларни самарали ташкил этган республика бўйича 200 нафаргача маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар чоракда БҲМнинг 10 бараваригача (2023 йил 10 май ҳолатига – 3,3 млн сўм) миқдорда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бу ҳақда жорий йил 3 майдаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан қабул қилинган қўшма қарорда назарда тутилмоқда.

Шунингдек, директор ўринбосари умумий ўрта таълим мактаблари директори ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимларига тавсия ҳам қилинади.

Бундан ташқари юқорида номлари келтирилган вазирлик ва ташкилотлар 2023-2024 ўқув йилида ҳар бир туман (шаҳар) миқёсида 1 та мактабда директор ўринбосари фаолиятини намунали йўлга қўяди ва уларнинг тажрибасини бошқа умумий ўрта таълим муассасаларида оммалаштириш чораларини кўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг