Маиший зўравонлик қурбонлари ҳам ишга жойлашишда «эҳтиёжманд тоифалар» қаторига киритиляпти
Бугун, 21 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимча киритишга доир қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қилувчи нормалар назарда тутилмоқда. Хусусан, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилмоқда.
Депутатлар мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлашга, шунингдек қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётидаги тафовутларнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter