Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгусида август ойи «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» деб эълон қилиниши мумкин

Келгусида август ойи «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» деб эълон қилиниши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Давлат раҳбари мурожаатини Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси – спичрайтер Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида кейинги йилларда қатағонга учраган ватандошлар номининг оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам эканини таъкидлайди.

«Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий суди томонидан 1 минг 30 дан зиёд мустабид тузум қатағонига учраган ватандошларимиз номи оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам бўлди.

Айни вақтда, юртимизда ҳар йили август ойини «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» сифатида ўтказиш, фидойи ватандошларимиз ва уларнинг авлодлари яшаган ва яшаётган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, уларнинг ворислари ҳамда яқин кишиларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Маҳалла идораларида «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари» ва «Маҳалла хотира китоблари»ни ташкил этиш, ҳар йили камида 100 нафар қатағон қурбони ҳамда жадид боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини акс эттирадиган тўплам тайёрлаш режалаштирилган», – дейди Ўзбекистон етакчиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг