Касаначиларни ишга олган тадбиркорларга ижара тўловидан имтиёз берилади
2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январга қадар уч ойдан ортиқ муддатга ўттиз нафардан ортиқ касаначиларни белгиланган тартибда жалб қилган ва касаначилик асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари жами даромадининг 60 фоизидан кўпроғини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини истисно тариқасида электрон савдоларни ўтказмасдан ижара тўловларини 50 фоизга камайтирган ҳолда ижарага бериш режалаштирилмоқда.
Бу борада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.
Бунда давлат мулки объектининг имтиёз қўлланиладиган энг кўп майдони қуйидагича белгиланади:
- Тошкент шаҳрида – 220 кв. метр;
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 240 кв. метр;
- туман марказларида – 260 кв. метр;
- бошқа ҳудудларда – 280 кв. метр.
Мазкур имтиёз ўттиз нафардан ортиқ касаначилар жалб қилинган даврга нисбатан татбиқ этилади.
Шунингдек, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳамда бошқа ҳудудлар бўйича тегишлича ҳудудий зона коэффициенти энг юқори бўлган объектларга нисбатан қўлланилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter