Канализация чуқурининг ўпирилиши натижасида тупроқ остида қолган фуқаро қутқарилди
Кеча, 9 июль куни Тошкент шаҳрининг M.Улуғбек тумани, «Олтинтепа» кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида, уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқурнинг ўпирилиши натижасида, бир фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, зудлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter