Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги 900 минг тонна минерал ўғит билан таъминланади

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги 900 минг тонна минерал ўғит билан таъминланади

Президент иштирокидаги йиғилишда ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга муаммоларга ҳам тўхталинди.

Мазкур ресурслар чекланган шароитда қишлоқ хўжалиги масъуллари жорий йилда мутлақо янгича ишлаши зарурлиги қайд этилди.

Лекин, таннархни камайтириш, юқори ҳосил берадиган уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, саноат муҳитини олиб кириш бўйича айрим мутасаддилар ва ҳокимлар етарлича ишламаётгани танқид қилинди.

Жорий йилда туманларга ҳосилдор уруғларни етказиб, деҳқонларни янги агротехнологияларга ўқитиб, пахта ва ғаллада ҳосилдорликни янада ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ўғит таннархни 15 фоизга камайтириб, қишлоқ хўжалигини 900 минг тонна минерал ўғит билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бу йилдан илк бор четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилди.

Лекин, шу пайтгача Пахтачилик кенгаши, Карантин агентлиги, вилоят ҳокимлари бир тўхтамга келиб, қаердан, қандай навли уруғ олиб келиб, қаерга экишни ҳал қилмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди. Умуман, жорий йилда 100 минг гектарда юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш муҳимлиги таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг