Жорий йил охиригача Хоразмга Хитойдан 100 та автобус келтирилади
Хоразмда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Бунёдйўловчиташиш» МЧЖ Хитойнинг «Zhongtong Bus Holding Co.,Ltd.» заводи билан шаҳар йўналишлари учун 100 та автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Хабарда айтилишича, айни вақтда Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев ташаббускор тадбиркорлар билан биргаликда ХХРда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Хизмат сафари давомида Хитой компанияси фаолияти билан танишиб, сотиб олинадиган автобусларни етказиб берилиши, мазкур автобусларга сервис хизмати кўрсатиш ва доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан завод вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда, шунингдек, яна бир қатор келишувларга ҳам эришилган.
Шартномага кўра, автобуслар жорий йилнинг якунига қадар Хоразмга олиб келиниши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter