Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахлик ўқитувчи аёл «Йил аёли» деб топилди

Жиззахлик ўқитувчи аёл «Йил аёли» деб топилди

23 декабр, шунба куни Ўзбекистон Анжуманлар саройида «Йил аёли» ҳамда «Гендер тенглик фаоли» миллий танловларининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов низомига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган 35 ёшдан юқори ҳамда ўз йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган аёллар, шунингдек, уй бекалари танлов иштирокчилари ҳисобланади.

Танловнинг туман босқичларида жами 3 202 нафар аёллар 3 та шарт асосида иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида жами 1 356 нафар аёл қатнашди. Республика босқичига 11 та номинация бўйича 144 та ҳужжат тақдим этилди.

«Йил аёли» танловининг республика босқичида белгиланган 3 та шарт асосида иштирокчиларнинг тўплаган балларига қараб, олий ўрин, 1, 2 ва 3-ўрин ҳамда белгиланган номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Хусусан, танловнинг республика босқичида олий ўрин - Гран-при ҳамда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Президент совғаси - автомобил билан, қолган ғолиблар эса диплом ва пул мукофоти билан тақдирландилар.

Танловда Жиззах шаҳридаги 26-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Рўзигул Орзиқулова ғолиб бўлди ва «Йил аёли» деб тан олинди. Унга Президент совғаси – автомобиль топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг