Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги 700 гектардан ортиқ пистазорлар аҳолига бўлиб берилади

Жиззахдаги 700 гектардан ортиқ пистазорлар аҳолига бўлиб берилади

Айни пайтда Президент Мирзиёев иштирокида Жиззахда бўлиб ўтаётган йиғилишда вилоятнинг Зарбдор тумани ҳудудидан ўтган Қўқон – Жиззах автомобиль йўли четидаги 55 гектар, Янгиободда 700 гектар эски пистазорларни янгилаб, 5 гектардан аҳолига бўлиб бериш таклифи маъқулланди.

Шунингдек, Зарбдорда сотилмай қолаётган 10 та ва хусусийлаштириш дастурига киритилган 6 та объектнинг бошланғич баҳосини 10 фоизгача пасайтириб, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиши ва 200 та иш ўрни яратилиши мумкинлиги таъкидланди.

«Мана, биргина туманни ўзида қанча имконият! Қўшимча 5 мингта иш ўрни, камида 50 миллион доллар экспорт, туман бюджетига қўшимча 80 миллиард сўм тушум», – деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг