Жиззахда юк машинанинг яримтиркамаси узилиб, йўлга чиқиб кетди
Ижтимоий тармоқларда юк машинанинг яримтиркамаси йўлда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 июнь куни соат тахминан 15:30 ларда Тошкент шаҳрида яшовчи ҳайдовчи «CHACMAN / L3000» русумли юк автомашинасини Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1010 км.да «Самарқанд-Тошкент» йўналишида йўлнинг довон қисмида ҳаракатланиб кетаётиб, ушбу юк автомашинасига уланган узун ўлчамли юкларни ташишга мўлжалланган яримтиркама узилиб кетган.
Натижада, ушбу яримтиркама йўлнинг довон қисмидан пастга қараб йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқларга сидирилиб 400-500 метр масофагача ҳаракатланиб тўхтаган.
Суриштирув давомида ушбу яримтиркама юк автомашинасига уланадиган қисмидан қўпорилиб кетганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва йўловчи автомашиналарга ҳам шикаст етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter