Жиззахда каналдан чақалоқнинг жасади оқиб келган. Прокуратура текширяпти
Жорий йилнинг 21 июнь куни Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида чақалоқ ўлик ҳолатда туғилганлиги маълум қилинган.
Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, ҳозирда ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter