Жиноятчиликка қарши курашда жабрланган фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2018 йил 8 январдаги «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» Вазирлар Маҳкамасининг 15-сон қарорига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тартибига оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур ҳужжатда асосий қўшимча 3-1-боб бўлиб, унда юқоридаги каби ҳолатларда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш назарда тутилади.
Унга кўра, фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача оғир ва оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ёхуд ҳалок бўлганида (вафот этганида) унинг ижтимоий ҳимояси таъминланади.
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш юзасидан зарур ҳужжатларни тўплаш ва расмийлаштириш ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун бевосита масъул бўлган органлар томонидан амалга оширилади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лар даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш таклифи билан ҳудудий идоралараро комиссияга, республика даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар эса — республика идоралараро комиссияга мурожаат қиладилар.
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш қуйидагича амалга оширилади:
- фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади;
- фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади;
- фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ҳалок бўлганида (вафот этганида) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter