Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимини тарк этди

Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаш мен учун улкан шараф бўлди. Мен бу лавозимдан кетиб, Тошкентга қайтар эканман, эришган ютуқларимиздан фахрдаман – барчангизга қўллаб-қувватлаганингиз ва дўстлик учун ташаккур, мен буни доимо қадрлайман», – деган у Twitter’да.
Қайд этилишича, 2020 йилдан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари (кейинчалик биринчи ўринбосар) лавозимида бўлган Фурқат Сиддиқов унинг ўрнига АҚШга элчи қилиб жўнатилган.
Маълумот учун, Жавлон Ваҳобов 2017 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter