Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади – Президент қарори

Жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади – Президент қарори

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади.

Бу Президентнинг «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–380-сон қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, китобларни таржима қилиш ва нашр этишнинг 1-босқичида экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади, 2-босқичида эса аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади.

Лойиҳа доирасида ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатига камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар киритилади.

2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади.

Китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил илова яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг