Икки йил ичида уч мингга яқин микро ГЭС қурилади

Жорий йилнинг 28 март куни имзоланган Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистонда кейинги икки йил ичида уч мингга яқин микро гидроэлектр станциялар қурилади.
Ушбу микро ГЭСларнинг энг кўпи Андижон вилоятида (763), энг ками эса Тошкент шаҳрида қурилади. Микро ГЭСлар қуриб битказилгач, 280 минг аҳоли электр билан таъминланади.
Шунингдек, 1200 тага яқин вақтинчалик, 520 та доимий иш ўринлари яратилади.
Микро ГЭСлар тайёр бизнес-лойиҳа сифатида қуйидаги тартибда сотилади:
• асосий мезони бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини қисқартириш ҳисобланган онлайн аукцион савдолари асосида микро ГЭСлар тадбиркорлик субъектларига реализация қилинади;
• бошланғич бадал қийматнинг 30 фоизини ташкил этади, қолган 70 фоизини бошланғич муддати 60 ой бўлган давр мобайнида тўланади;
• аукцион савдоларини ўтказиш регламенти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Энергетика вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter