Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий ҳимояга муҳтож афғонларга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож афғонларга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Ҳайратон шаҳридаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консуллиги вакиллари томонидан мазкур беғараз ёрдамнинг иккинчи босқичи доирасида 24 тоннадан иборат инсонпарварлик юклари қўшни мамлакатнинг Балх вилояти Ҳайратон шаҳрида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга ҳам етказиб берилган.

Хабарда айтилишича, 120 та оилага мўлжалланган 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари (50 килограммдан ун, 25 килограммдан гуруч, 10 килограммдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша) Ҳайратон шаҳри маъмурияти раҳбари Халиуллоҳ Форуқий, Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида фуқароларга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жами 58 тонна зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган 420 та оилага етказиб берилгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг