Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашади

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашади

2023 йилнинг 23 январ куни Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар юқори мансабдор шахслари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Покистон делегациялари ҳамда ИҲТ Котибияти иштирок этмоқда.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Сидиқов ва ташкилот Бош котиби Ҳ.Нозирий очиб берди. ИҲТ Бош котиби мазкур учрашувни ўтказиш бўйича олиб борилган ташкилий ва мазмунли ишларни юқори баҳолаб, минтақавий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Бугун кун давомида тадбир иштирокчилари 24 январ куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишини амалий даражада муваффақиятли ўтказиш учун зарур тайёргарлик ишларини олиб борадилар.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг