Ҳудудлардаги «метан заправка»лар иш фаолиятига чекловлар киритиляпти
Кеча, 17 февраль куни Бухородаги «Газли» магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли бир нечта газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида қисқа муддатли узилиш кузатилган.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, бунга Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида юзага келган 110 кВ кучланишли «L-Газли-1» ва «L-Газли-2» электр узатиш тармоқларидаги носозлик сабаб бўлган.
«Мазкур тармоқлардаги носозлик тезкор бригада томонидан 2-3 соат ичида бартараф этилади ва газ ҳайдаш агрегатлари фаолияти тўлиқ тикланади.
Шу вақт оралиғида республиканинг жанубий қисмига йўналтириладиган табиий газ ҳажми бир оз қисқариши, шунингдек, магистрал газ қувурларида босимнинг нисбатан пасайиши ҳолати юзага келяпти.
Газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда», – дейилади расмий маълумотда.
Шунингдек, бир қатор иссиқлик электр станцияларида газ босимининг пасайиши ҳолати кузатилиши туфайли республиканинг баъзи бир ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли чекловлар ўрнатилиши маълум қилинди.
«Газ ҳайдаш агрегатлари ишга тушгач, тегишли ҳудудларда киритилаётган чекловлар бўйича ҳудудий ташкилотлар томонидан қўшимча маълумотлар берилиб, режа-графиклар эълон қилинади», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter