Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш учун маблағ ажратади

Германия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш учун маблағ ажратади

Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги номидан «KfW» банки Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 45 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредит ва 5,5 миллион евро миқдоридаги грантни молиялаштириш бўйича келишув имзолади.

Бу ҳақдаги маълумот Германиянинг «KfW»  давлат банки сайтида эълон қилинган.

Мазкур келишувдан мақсад Ўзбекистон аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича рақамли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг маъмурий жараёнларини тартибга солиш учун рақамли маълумотларни қайта ишлаш учун миллий соғлиқни сақлаш платформасини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олиши таъкидланмоқда.

Таъкидланишича, бу тиббий ходимлар учун ахборот технологияларидан таълим бериш ва беморларнинг электрон ёзувлари каби диагностика ва даволашни тезлаштирадиган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бутун маълумотлар базасини рақамлаштириш, шунингдек, тиббий асбобларга техник хизмат кўрсатишни такомиллаштириш имконини беради.

«Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида камчиликлар мавжуд бўлиб, улар айниқса коронавирус инқирози даврида яққол намоён бўлди. Самарали IТ инфратузилмасини яратиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини сезиларли даражада яхшилаш мумкин. Бу, айниқса, аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун жуда муҳим», – дея «KfW Bankengruppe» бошқарув кенгаши аъзоси Кристиан Лаибач сўзлардан иқтибос кетиради манба. 

Қайд этилганидек, рақамлаштириш кўрсатилаётган хизматлар нархини яхшироқ назорат қилиш имконини беради ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини узоқ муддатда барқарор молиялаштиришни таъминлайди. «Молиялаштирилган ислоҳот дастури 2030 йилги кун тартибини, хусусан, «Саломатлик ва фаровонлик» Барқарор ривожланиш мақсадини амалга оширишга хизмат қилади», – деб ёзади «KfW».

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг