Германия ҳукумати 13 минг афғон қочқинини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи
Ҳозирда Германияда 450 мингга яқин афғонистонлик истиқомат қилади ва улардан 13 минг нафарида қочқин мақоми бўлмагани учун мамлакатни тарк этишга мажбур.
«Германия ҳукумати Афғонистон қочқинларни ўз ватанларига депортация қила олмаслигини, чунки бу мамлакат билан дипломатик алоқалари йўқлигини айтмоқда», – дейилади Bild нашри маълумотида.
Нашр, шунингдек, Германия ҳали ҳам Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси орқали Кобул билан алоқаларни давом эттираётганини аниқлашга муваффақ бўлган.
Бундестаг аъзоси ва Афғонистон бўйича эксперт Эрик Кузвейл «назарий жиҳатдан Германия Кобул билан музокара олиб бориши мумкин»лигини айтади.
Bild маълумотига кўра, Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси депортация учун керакли ҳужжатларни исталган вақтда бериши мумкин.
«Агар Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси керакли ҳужжатларни берса, у ҳолда (депортация учун) муҳим шарт бажарилади», – дейди миграция бўйича тадқиқотчи Стефан Луфт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ҳукумати Ўзбекистон масъуллари билан мамлакатдан мажбуран чиқариб юбориладиган афғонлар масаласида музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter