Фарғонада қўлбола ароқ ичиб, заҳарланганларнинг 4 нафари вафот этди
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Фарғонада қўл бола ароқ истеъмол қилиш оқибатида 7 нафар фуқаро заҳарлангани ҳақида маълумот берган эдик. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, заҳарланиш оқибатида вафот этганлар сони 4 нафарга етган.
Бугун, 10 сентябрь куни заҳарланиш оқибатида фуқаро А.X., жорий йилнинг 8 сентябрь куни эса Қ.Д. вафот этган.
Бундан ташқари, вилоятнинг Қўштепа туманида фуқаро M.Б. ҳам заҳарланишдан оламдан ўтган .
Аввалроқ 6 сентябрь куни Олтиариқ туманида Ю.И. ҳам қўлбола усулда тайёрланган алкоголдан заҳарланиб, вафот этганди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Қўштепа туманида яшовчи фуқаро А.Д. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар тайёрлаган. Ушбу маҳсулотларга «АКТАУ» ва «КАРАТАУ» номли савдо белгили ёрлиқларни ёпиштириб, умумий овқатланиш шохобчаси ва бир оилавий корхонасига ушбу алкоголь маҳсулотларини сотгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186 ва 186-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи А.Д. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter