Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги завод ишчиларининг чиқишига ҳуқуқий баҳо берилди

Фарғонадаги завод ишчиларининг чиқишига ҳуқуқий баҳо берилди

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Шўрсув МФЙда жойлашган гипс ишлаб чиқарувчи завод газ тармоғидан узилган ва бунинг ортидан эса 10 мингга яқин ишчи-хизматчилар ишсиз қолгани, уларнинг завод олдида ўз норозиликларни билдириб видеомурожаат эълон қилганликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Расмийларнинг билдиришича, газ таъминотидан узилишга етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида олдиндан тузилган шартнома шартларига биноан йўл қўйилган бўлиб, бундан аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсади қилинган.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, 6 декабрь куни заводнинг 20 нафар ишчилари ўзбошимчалик билан жамоат тартибини бузиб, норозилик уюштирган.

Шу сабаб мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди 7 декабр куни ҳуқуқбузарларнинг 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг