Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 3 туп тол ва 9 туп арча илдизи билан қўпориб ташланди (фото)

Фарғонада 3 туп тол ва 9 туп арча илдизи билан қўпориб ташланди (фото)

Жорий йилнинг 21 май куни Telegram ижтимоий тармоғида «Андархон» чегара пости ёнида дарахтлар ноқонуний қўпориб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳолат Фарғона вилояти Табиат ресурслари бошқармаси давлат инспектори томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида Бешариқ тумани “Андархон” чегара пости ёнида манзарали 3 туп тол ҳамда 9 туп арча дарахтлари номаълум шахслар томонидан ноқонуний равишда илдиз қисмидан қўпориб олиб ташланганлиги ва ўсимлик дунёсига 99 575 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

«Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шахсига ойдинлик киритиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг