Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқнинг Россияга қарши 11-санкциялар пакети кучга кирди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

Евроиттифоқнинг Россияга қарши 11-санкциялар пакети кучга кирди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан 11-санкциялар пакетини эълон қилди.

Таъкидланишича, янги пакет санкцияларни четлаб ўтишга қарши кураш чораларини ўз ичига олади, шунингдек, индивидуал санкциялар рўйхати кенгайтирилади.

Иттифоқ Украинага қарши босқинчилик урушида Россия ҳарбий-саноат комплексини бевосита қўллаб-қувватловчилар рўйхатига 87 та янги ташкилотни қўшмоқда, яъни уларнинг товарлар ва илғор технологиялар экспортига нисбатан қаттиқроқ чекловлар ўрнатилади.

Улар орасида Россия ва Эрон компанияларидан ташқари, Хитой, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сурия ва Арманистонда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам бор.

Эстония ТИВ берган маълумотга кўра, янги пакетнинг асосий эътибори аввал жорий этилган санкцияларни четлаб ўтиш учун бўшлиқларни ёпишдир. Хусусан, Россия Федерацияси ҳудуди орқали ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган барча товарларнинг транзитини тақиқлаш жорий этилди.

Маълумот учун, Россиянинг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонаси матбуот хизмати аввалроқ Брюссел учинчи давлатларга нисбатан чекловларни ўз ичига олувчи 11-санкция пакетини ишлаб чиқишда Европа Иттифоқининг ўзи учун хавфларни ҳисобламаганини маълум қилганди.

Россия вакилларининг фикрича, бундай чоралар Европа учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг